• 12 893 сўм
    34.76
  • 14 512 сўм
    6.98
  • 160 сўм
    0.63
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 893 сўм
    34.76
  • 14 512 сўм
    6.98
  • 160 сўм
    0.63
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Ҳодисалар Бугун, 11:28

Тошкентда лаваш ва картошка фри сабабли 10 ойлик чақалоқнинг чириган ичаклари олиб ташланди

Чақалоқда бир неча босқичли операция ўтказилади, жарроҳлик амалиётининг биринчи босқичида ичакнинг чириган қисми олиб ташланиб, ичак стомаси чиқариб қўйилди.

544
0
Видеодан кадр

Олис вилоятдан пойтахтга келаётган она тушлик учун ўзига йўлдан лаваш ва қовурилган картошка сотиб олган. Қўлидаги 10 ойлик чақалоқ йиғлагани учун она қўлидаги лаваш ва картошкани оғзида чайнаб, чақалоққа ҳам едирган. Орадан маълум вақт ўтгач гўдакнинг аҳволи оғирлашиб қолган. Бу ҳақда Миллар кўрсатувида айтилди.

Тошкент шаҳридаги шифохона шифокорининг айтишича, чақалоқда кўп маротаба қайт қилиш, ичидан қон кетиш, қорни дам бўлиш ва доимий оғриқларга шикоят қилиб келган. Ичак чириш натижасида чақалоқда бир неча босқичли операция ўтказилиши кераклиги таъкидланди. Операциянинг биринчи босқичида ичакнинг чириган қисми олиб ташланиб, ичак стомаси чиқариб қўйилгани айтилди.

Маълум қилинишича, чақалоқ ушбу стома билан 6 ой давомида яшаб туради ва ушбу муддат ўтгач қайта операция қилиниб, ичагини тиклашга тўғри келади ва кейинги операцияга қадар чақалоқ парҳез ҳолатида бўлиб туради.

544
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш