Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда келинига шаҳвоний шилқимлик қилган қайнота 5 суткага қамалди

У маст ҳолатда келинига нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилиб, турли-хил уятсизлар сўзлар айтган.

230views0replies
0

UzNews.uz

2024 йил 11 ноябрь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисми ва 194-моддасининг 1-қисми билан судланаётган Х.У.га (эркак) оид суд иши кўриб чиқилди.
Аниқланишича, У.Х. (аёл) ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, қайнотаси Х.У. 2024 йил 10 ноябрь куни, маст ҳолатда унга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилиб, турли-хил уятсизлар сўзлар ишлатганлиги юзасидан мурожаат қилганлиги ҳақида хабар берганлиги сабабли, ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида ИИО ходимлари Х.У.ни ИИО ФМБ биносига таклиф қилин. Шунда Х.У. уларнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан туман ИИО ФМБ биносига боришдан бош торган.
Суд мажлисида сўралган ҳуқуқбузар Х.У. айбига қисман иқрорлик билдириб, воқеа куни бироз маст бўлганлигини, шу сабабли У.Х.га нисбатан шилқимлик қилганлигини билдириб, суддан адолатли қарор чиқаришни сўраб, кўрсатувлар бериб ўтган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи Х.У. МЖтКнинг 411-моддаси 1-қисми ва 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилди ва шу модда билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
230views0replies
0

Изоҳлар