Излаш
RUUZ

Жамият

Самарқанд — Тошкент йўналиши бўйича қўшимча Афросиёб электропоезди ҳаракати йўлга қўйилди

Самарқанд шаҳрида "SAMARKAND MARATHON 2024" халқаро югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан қўшимча йўловчи поезди йўлга қўйилди.

90views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 2-3 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида "SAMARKAND MARATHON 2024" халқаро югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2024 йилнинг 1-2-3-4 ноябрь кунлари 775/776-сонли "Самарқанд — Тошкент — Самарқанд" йўналишида "Афросиёб" электропоездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда "Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
775-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши
Самарқанд 10:20 — Тошкент 12:40776-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши
Тошкент 14:10 — Самарқанд 16:28
Эслатиб ўтамиз, чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан ва электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилишингиз мумкин: eticket.railway.uz
90views0replies
0

Изоҳлар