• 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Криминал 22 сентябр 2024

Тошкентда аёл ўз фарзандини ваҳшийларча калтаклади

676
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда аёл киши ёш болани урганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИББ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди. 

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат 2022 йилнинг тахминан август ойларида Шайхонтоҳур туманида содир бўлган. Унда 1997 йилда туғилган Л.М. яшаш хонадонида фарзанди 2020 йилда туғилган Р.С.га қўпол муносабатда бўлиб, жаҳл устида урган. 

     Ушбу ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 110-моддаси ("қийнаш") билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 

"Якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади",- дейилади хабарда.

676
0