Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда ўлим билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди — видео

Lacetti ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиши натижасида бетон устунга урилиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.

1272views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг 25 июль куни соат 00:30 атрофида Миробод тумани Шаҳрисабз кўчаси 38-уй қаршисида ҳайдовчи 2005 йилда туғилган А.К. Lacetti автомашинасини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиши натижасида йўл четидаги бетон устунга урилиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу ЙТҲ натижасида ҳайдовчи ва йўловчиси 2006 йилда туғилган Х.Х. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.
Шунингдек, автомашина ичида бўлган яна 3 нафар йўловчилар, 2006 йилда туғилган А.И., 2005 йилда туғилган З.И. ва 2005 йилда туғилган Д.К.лар турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
1272views0replies
0

Изоҳлар