Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда бир профессор олим ўз уйида ўлдириб кетилди

73 ёшли социолог олимнинг танаси турли қисмида кесилган тан жароҳатлари билан топилди.

1347views0replies
0

Ижтимоий тармоқ

Бош прокуратуранинг UzNews.uz'га хабар қилишича, ҳодиса 2024 йил 18 июль куни Қора-Қамиш 2/5-даҳаси Мухбир кўчасидаги хонадонда содир бўлган.
Шу куни соат 22:00 ларда Олмазор тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмининг “102” телефон рақамига мазкур хонадонда шовқин овози эшитилаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабар бўйича тезкор-тергов гуруҳи воқеа жойига етиб келиб, хонадон эшигини очишганда ушбу хонадоннинг балкон қисмида фуқаро 1951 йилда туғилган Қ.А. Ганиевич танасининг турли қисмида кесилган тан жароҳатлари билан вафот этганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Содир этилган жиноят сабаблари аникланмокда.
1347views0replies
0

Изоҳлар