• 12 778 сўм
    78.98
  • 14 931 сўм
    83.4
  • 164 сўм
    1.85
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 778 сўм
    78.98
  • 14 931 сўм
    83.4
  • 164 сўм
    1.85
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Ҳодисалар 8 июн 2024

Жиззахда вояга етмаган бола ҳаракатланаётган аттракциондан йиқилиб тушди

17 ёшли бола операторларнинг огоҳлантиришига қарамасдан, аттракцион тўлиқ тўхтамасдан ҳимоя камарини ечиб юборган.

628
0
Видеодан кадр

Жиззах шаҳридаги Ўрда истироҳат боғида номаълум шахс ҳаракатдаги аттракциондан йиқилиб тушгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва профилактика инспекторлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди, дея хабар бермоқда Жиззах вилояти ФВБ Матбуот хизмати.

Жорий йил 1 июнь куни соат 20:00 атрофида Пахтакор туманида яшовчи 2007 йилда туғилган М.Ў. оила аъзолари билан биргаликда Жиззах шаҳрида жойлашган "Ўрда экологик истироҳат боғи"га айланиш учун борган.

Вояга етмаган шахс аттракционда учиш вақтида операторларнинг огоҳлантиришларига қарамасдан, ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида аттракцион тўлиқ тўхтамасдан ҳимоя камарини ечиб юбориб, йиқилган.

Бола аттракциондан йиқилиши натижасида ҳеч қандай тан жароҳати олмаган ва мазкур ҳолат содир бўлган вақтда аттракционда носозликлар бўлмаган.

628
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш