Бугун, 23 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар МЖтКга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга қаратилган қонун лойиҳасини кўриб чиқишмоқда.
Киритилаётган ўзгартиришларга кўра, эндиликда фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган ҳолларда транспорт воситасининг мулкдори тўғрисида маълумот мавжуд бўлмаса, шунингдек махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга 48 соат ичида юборилмаган бўлса ишни кўриб чиқиш тугатиш белгиланмоқда.
Шу кунгача жарима тўғрисидаги хабар бир неча ойлардан кейин ҳам хабар берилар эди.