Излаш
RUUZ

Жамият

Дониёр Комилов UNG Petro қуйиш шохобчалари тармоғининг янги эгаси бўлди

UNG Petro тармоғининг янги эгаси Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари, ҳозирда Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Абдулазиз Комиловнинг ўғли.

212views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистондаги энг йирик ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи UNG Petro Petroleum Technology Group компаниясига сотилди. Бу ҳақдаги маълумотлар корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат рестрига жойлаштирилган.
Ўтган йилнинг май ойи охирида Давлат активларини бошқариш агентлиги "UNG Petro" МЧЖни хусусийлаштириш бўйича профессионал консалтинг компаниясини жалб қилиш тўғрисида эълон берган. Бироқ ҳозирча таклифларни қабул қилиш бошлангани ва хусусийлаштириш натижалари эълон қилинмаган
Рўйхатга олиш органларидан маълум бўлишича, Petro Petroleum Technology Group 2023 йил 4 октябрда рўйхатдан ўтган. Компаниянинг фаолияти тижорат фаолияти ва бошқаруви масалалари бўйича маслаҳат беришдир. Компаниянинг устав капитали 101 миллион сўмни ташкил этади.
Компания таъсисчилари устав капиталининг 1 фоизига эга бўлган Delta Global Dynamics ва қолган 99 фоиз улушига эга Комилов Дониёр Абдулазизович ҳисобланади. Шунингдек, у Delta Global Dynamics компаниясининг 100% акцияларига эгалик қилади.
Эслатиб ўтамиз, Дониёр Комилов собиқ ташқи ишлар вазири ва Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Абдулазиз Комиловнинг ўғли ҳисобланади.
Petro Petroleum Technology Group'нинг UNG Petro'ни қанчага сотиб олгани ҳақида маълумот берилмаган.
212views0replies
0

Изоҳлар