Излаш
RUUZ

Криминал

Тошкентда одамларни алдагани айтилаётган автоцентр раҳбарлари қамоққа олинди

Жиноят иши доирасида 5 нафар шахслар терговга жалб қилинган ва тергов ҳаракатлари якунланиб, иш судга юбориш арафасида турибди.

571views0replies
0

UzNews.uz

Тошкентдаги автоцентрларнинг бирида одамларни алдаб кетишгани айтилган видеомурожаат ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га маълумот берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ТБ томонидан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми "а" банди билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов олиб борилган.
Жиноят иши доирасида 5 нафар (3 тасига "қамоқ" эҳтиёт чораси, 2 тасига сиртдан "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланилиб, "қидирув" эълон қилинган) шахслар терговга жалб қилинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари якунланиб, иш судга юбориш арафасида турибди.
571views0replies
0

Изоҳлар