• 11 773 сўм
    -35.81
  • 13 225 сўм
    -179.57
  • 141 сўм
    -1.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 773 сўм
    -35.81
  • 13 225 сўм
    -179.57
  • 141 сўм
    -1.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Тайинловлар 17 январ 2024

Қаҳрамон Қуронбоев Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси этиб сайланди

Унга шунингдек, икки ўринбосарлар ҳам сайланди.

1687
0
ЎзА

Қуронбоев Қаҳрамон Қўчқорович Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига сайланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Қаҳрамон Қуронбоев бунгача Президент Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимида ишлаётган эди. У янги лавозим сабаб департамент раҳбарилигидан озод этилди.

Шунингдек, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали раҳбари Иноғомов Жовдатхон Султанович Қаҳрамон Қуронбоевга биринчи ўринбосари этиб сайланди.

Бундан ташқари, Аслонов Абдулло Убайдуллоевич ҳам Қуронбоевнинг ўринбосари лавозимига сайланди.

У бундан аввал Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг ёшлар ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари, “Ёшлар қаноти” жамоатчилик Кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган.

Маълумот ўрнида, 2023 йилнинг декабрь ойида президент Республика маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгаши ва Маҳаллалар уюшмасини ташкил этишни маъқуллаганди.Уюшма раиси мақоми, тиббий, транспорт ва маиший таъминот шароитлари бўйича Бош вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

1687
0