• 12 676 сўм
    -18.86
  • 14 976 сўм
    97.06
  • 162 сўм
    -0.04
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 676 сўм
    -18.86
  • 14 976 сўм
    97.06
  • 162 сўм
    -0.04
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Криминал 13 январ 2024

Тошкентга 1,8 млрд сўмлик олмосларни олиб кирмоқчи бўлган шахслар ушланди

Ҳиндистондан Тошкент халқаро аэропортига учиб келган 2 нафар йўловчида божхона назоратига тақдим қилинмаган олмослар борлиги маълум бўлди.

273
0
Божхона

Тошкент халқаро аэропортида Деҳлидан учиб келган йўловчининг пальтоси чўнтагидан 281 карат хажмдаги олмос қимматбаҳо тошлари топилди. Бу ҳақда Божхона Матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент халқаро аэропорти чегара-божхона пости ходимлари томонидан фош қилинган мазкур ҳолатда йўловчи божхона назоратига тақдим этмаган олмосларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 873 млн сўмдан ошиқроқ экани маълум бўлди.

Ҳиндистондан учиб келган яна бир йўловчининг багажини кўздан кечириш давомида ушбу хориж фуқароси ҳам 57 дона турли ўлчамдаги олмос тошларини яширинча олиб киришга урингани аниқланди.

Божхона назоратига тақдим қилинмаган қимматбаҳо тошларнинг қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 942 млн сўмдан ошиқроқ эканлиги аниқланди.

273
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш