• 12 500 сўм
    -14.33
  • 14 471 сўм
    -129.22
  • 152 сўм
    -4.45
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 500 сўм
    -14.33
  • 14 471 сўм
    -129.22
  • 152 сўм
    -4.45
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 11 январ 2024

Болалар уйлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимига ўтказилди

Шу вақтгача болалар уйлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида бўлган.

295
0
Mehribonlik.uz

2024 йил 1 январдан бошлаб, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимига бир қатор ташкилот ва муассасалар ўтказилди. Бу президентнинг “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан амалга оширилди.

Қарорга кўра:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидан Болалар уйлари;

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидан Меҳрибонлик уйлари;

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тизимидан Болаларни ҳимоя қилиш шўбалари  ҳамда оилавий болалар уйлари агентлик тизимига ўтказилди.

“Таъкидланишича, ушбу муассасаларни Агентлик тизимига ўтказишдан асосий мақсад, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш йўналишида ягона давлат сиёсати ва бошқарув тизимини яратишдир”,- дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, Болалар уйлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида, Меҳрибонлик уйлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида, Болаларни ҳимоя қилиш шўъбалари ҳамда оилавий болалар уйлари эса маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тизимида бўлган.


295
0