• 12 880 сўм
    -29.8
  • 14 535 сўм
    -125.3
  • 157 сўм
    -3.1
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 880 сўм
    -29.8
  • 14 535 сўм
    -125.3
  • 157 сўм
    -3.1
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Ҳодисалар 2 декабр 2023

Чирчиқ ИИБ ҳибсхонасидан 22 ёшли эркакнинг ўлиги чиқди

Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

1363
0
UzNews.uz

Бугун, 2 декабрь куни Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳибсхонасида фуқаро жонига қасд қилгани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, фуқаро, 2001 йилда туғилган A.Ў. ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми (ўғрилик, кўп миқдорда) "в" банди ва 168-моддаси 3-қисми (фирибгарлик, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан) "б" банди билан қўзғатилган жиноят ишида айбланган.

Тергов давомида, A.Ў. муқаддам ҳам ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми (босқинчилик, қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсаларни ишлатиб) "а" банди билан судланганлиги инобатга олиниб, унга нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

"Жорий йилнинг 1 декабрь куни соат тунги 02:30 атрофида жиноят иши доирасида ҳибсхонада сақланаётган A.Ў. камерадаги ёпинчиқ чойшабдан сиртмоқ ясаб, камера ойначасининг темир панжарасига боғлаган ҳолда ўз жонига қасд қилган", - дейилади хабарда.

Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, марҳумнинг ўлими, бўйин қисми сиртмоқ билан сиқилиши натижасида келиб чиққан механик асфиксия оқибатида юз берганлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

1363
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш