• 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 3 октябр 2023

Энди камералар ҳаракат вақтида хавфсизлик камаридан фойдаланмаган ҳайдовчиларни қайд этади — видео

Хавфсизлик камари билан боғлиқ қоидаларга амал қилмаслик 165 минг сўм жаримага сабаб бўлади.

227
0
kolesa.kz

Энди Ўзбекистон бўйича қоидабузарликларни аниқловчи махсус қурилмалар ҳайдовчиларнинг транспорт воситасини бошқаришида хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларини бузиши каби қоидабузарликларни ҳам аниқлайди. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ЙҲХХ) Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, "Йўл ҳаракати қоидалари"нинг 9-бандига кўра, конструкциясида хавфсизлик камари назарда тутилган транспорт воситасини бошқараётган ҳайдовчи ҳаракатни бошлашдан олдин хавфсизлик камарини тақиб олиши, 11-бандига кўра, йўловчиларни хавфсизлик камарини тақиш ҳақида огоҳлантириши, шу билан бирга, қоидаларнинг 23-бандида йўловчилар ҳам хавфсизлик камарини тақиб олиши шартлиги кўрсатилган.

МЖтКнинг 125-моддаси 1-қисмига кўра, хавфсизлик камари билан боғлиқ қоидаларга амал қилмаслик БҲМ 50 фоизи (бугунги кунда 165 минг сўм) миқдорида жаримага сабаб бўлади, дея огоҳлантирди ЙҲХХ.

227
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш