• 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Иқтисодиёт 14 сентябр 2023

ОТБ Ўзбекистонга замонавий иқтисодиёт учун $93 млн пул беради

Маблағ саноат тармоқларининг рақобатбардошлигини ошириш, ишсиз ёшларга касб-ҳунар ўргатишга йўналтирилади.

132
0

“Замонавий иқтисодиёт учун кўникмаларни ривожлантириш” лойиҳаси бўйича Ўзбекистон ва Осиё тараққиёт банки ўртасида тузилган 93 млн АҚШ доллари миқдоридаги битим имзоланди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Осиё тараққиёт банки (ОТБ)нинг инсон ресурсларини ривожлантириш сектори раҳбари Аяко Инагаки бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди.

Учрашувда, “Замонавий иқтисодиёт учун кўникмаларни ривожлантириш” лойиҳаси бўйича Ўзбекистон ва Осиё тараққиёт банки ўртасида тузилган 93 млн АҚШ доллари миқдоридаги битим ижросини амалга ошириш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон саноат тармоқларининг рақобатбардошлигини ошириш, ёшлар ва иш билан банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш орқали инклюзив ўсишни рағбатлантиришга қаратилган.

Мазкур лойиҳа қурилиш, тўқимачилик ва тикувчилик саноати, ахборот-коммуникация технологиялари, агробизнес ва озиқ-овқат саноати, техника ва ускуналарга хизмат кўрсатиш каби тармоқларда малакали ишчи кучи сифатида инсон ресурсларини ривожлантиради.

132
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш