Излаш
RUUZ

Жамият

Айрим тоифадаги автомобиллар учун божхона тўловлари кескин камайтирилмоқда

Шавкат Мирзиёев тегишли қарорни имзолади. Қарор нархларга қандай таъсир қилиши бўйича тушунтириш берилди.

840views0replies
0

UzNews.uz

Шавкат Мирзиёев “Аҳолининг енгил автотранспорт воситаларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Қарорга кўра, ишлаб чиқарилганига 1 йилдан ошмаган, двигатель ҳажми 1 200 см кубдан юқори бўлмаган янги енгил автотранспорт воситалари учун (ТН ТИФ коди 8703 21 10, 8703 22 10 ва 8703 31 10) 2026 йил 1 январга қадар қуйидаги божхона божи ставкалари белгиланмоқда:
— 1 000 см кубгача — 0 фоиз (амалда – 15 фоиз + 0,4 АҚШ долл/куб см);
— 1 000–1 200 см куб — 5 фоиз (амалда – 15 фоиз + 0,6 АҚШ долл/куб см).
Натижада, двигатель ҳажми 1 000 см кубгача бўлган автомобиллар учун божхона тўловларининг жами миқдори амалдаги 39–43 фоиздан 19–23 фоизгача, двигатель ҳажми 1 000–1 200 см куб бўлган автомобиллар учун эса 44–52 фоиздан 30–36 фоизгача камаяди.
Янги қарор нархга қандай таъсир қилади?
Президент қарори асосида двигатель ҳажми 1200 см кубгача бўлган автомобиллар учун божхона ставкалари кескин камайтирилгани, 1000 см кубгача бўлганларига эса 0 фоизга туширилгани нархларга қандай таъсир қилади? Келинг, буни аниқ мисоллар билан кўриб чиқамиз.
1 000 см куб ҳажмли автомобиль учун
Ушбу тоифага кирувчи бозор нархи 10 минг АҚШ доллари бўлган автомобилни мисол сифатида оламиз. Бунда қуйидаги мажбурий тўловлар мавжуд:
Божхона божи
Аввал: 1 900 АҚШ доллари (15 фоиз + 0,4 АҚШ долл/куб см).
Ҳозир: 0 АҚШ доллари (0 фоизга туширилди).
Фарқ: 1 900 АҚШ доллар
ҚҚС (12%)
Аввал: 1 428 доллар (божхона божи қўшилгач ҳисобланган)
Ҳозир: 1 200 доллар
Фарқ: 228 доллар
Утилизация йиғими (базавий ставканинг 30 баравари)
Тахминан 846 доллар (9 млн 900 минг сўм)
Божхона йиғими (0,2%)
Тахминан 20 доллар
Якуний нарх:
Аввал: 14 минг 194 доллар
Ҳозир: 12 минг 066 доллар
Фарқ: 2 минг 128 доллар
Демак, двигатель ҳажми 1 000 см кубгача, нархи 10 минг АҚШ доллари бўлган автомобил учун тўланадиган мажбурий тўловлар тахминан 2 минг 128 АҚШ долларига арзонлайди (ушбу ҳисоб-китобларда логистика нархи ҳисобга олинмаган).
840views0replies
0

Изоҳлар