Излаш
RUUZ

Жамият

Хоразмда бир ҳафта ичида ЙТҲ натижасида 4 киши вафот этди

3 та ЙТҲда ҳайдовчилар фуқароларни уриб юборишган, биттасида тўқнашув натижасида ўлим ҳолати содир бўлган. Вафот этган орасида 16 ёшли йигит ҳам бор.

130views0replies
0

Видеодан кадр

Хоразмда содир бўлган 4 та ЙТҲда 4 киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, вилоятнинг Урганч тумани "Учкўприк" маҳалласида яшовчи 1993 йилда туғилган шахс Spark'ни "Анжирчи" маҳалласида бошқариб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган 2007 йилда туғилган болани уриб юборган. ЙТҲ оқибатида, пиёда тан жароҳати сабаб шифохонада вафот этган.
Шунингдек, 16 май куни 21:30 ларда Шовот тумани "Арбоблар" маҳалласида яшовчи 1995 йилда туғилган ҳайдовчи Cobalt'ни Урганч шаҳрида бошқариб бораётиб, йўлни кесиб ўтаётган 1982 йилда туғилган пиёдани уриб юборган. Пиёда шифохонада ҳаётдан кўз юмган.
Жорий йилнинг 20 май куни Хива шаҳар "Лолазор" маҳалласида яшаган 1953 йилда туғилган шахс Damas'ни бошқариб кетаётиб, йўл бермаслиги оқибатида, унинг орқасидан Урганч шаҳар тарафдан ҳаракатланиб келаётган Malibu келиб юрилган. Damas ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.
Бундан ташқари, Хазорасп туманида яшовчи 2002 йилда туғилган йигит шу йилнинг 20 май куни соат 21:10 ларда бошқа фуқаро номида бўлган Damas'ни тегишли ҳужжатлари билан туманнинг "Ишчилар" маҳалласи ҳудудида бошқариб келиб, йўлни велосипедда кесиб ўтаётган 1973 йилда туғилган фуқарони уриб юборган. ЙТҲ сабаб бошидан жароҳат олган велосипед ҳайдовчиси шифохонада вафот этган.
Юқорида кўрсатилган барча ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 266-моддаси тегишли бандлари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
130views0replies
0

Изоҳлар