• 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Ҳодисалар 16 феврал 2023

Намангандаги цехда портлаш содир бўлди — қурбонлар бор

Маълум қилинишича, портлаш пар босими ортиб кетиши туфайли содир бўлган.

391
0
UzNews.uz

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабар беришича, 2023 йил 15 февраль куни Наманган туманида жойлашган чўян қуйиш цехидаги парогенератор (автоклав) да пар босими ортиб кетиши туфайли портлаш содир бўлган.

Оқибатда, ушбу цехда ишлаётган 1 нафар ишчи тан жароҳати олган, 2 нафари ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” банди (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Наманган туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

391
0