Аниқланишича, жорий йилнинг 27 январь куни “DalilUz” ахборот сайтининг Фарғона вилояти мухбири Д.Р томонидан туман марказидаги деҳқон бозорида журналистик суриштирув олиб бориш жараёнида, шу ерда савдо билан шуғулланувчи фуқаролар томонидан мухбирнинг ҳаракатларидан норозилик пайдо бўлиб, ўзаро жанжал келиб чиққан.
Мазкур ҳолат туман ИИБ томонидан тегишли тартибда рўйхатга олиниб, терговга қадар текширув якунига кўра, ИИО ходимининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаган DalilUz сайти мухбири Д.Р. фуқаролар С.Х ва И.И.ларга нисбатан МЖтКнинг 183, 194-моддалари тартибида, шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни ижтимоий тармоқда тарқатган Oltiariq 24, Xalq_Ovozi24 каналлари администратори Т.М ва фуқаро Т.Ғ.га нисбатан 202 прим 2-моддаси билан, шунингдек, фуқаролар М.Ҳ (видеомурожаатдаги аёл) ҳамда И.Ғ.ларга эса 183, 202 прим 2-моддалари тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман судига юборилган.
Суд DalilUz сайти мухбири Д.Р. Oltiariq 24, Xalq_Ovozi 24 каналлари администратори Т.М. фуқаролар, С.Х. М.Ҳ. ва И.И.ларга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ, фуқаро Т.Ғ.га нисбатан БХМнинг 10 баробари миқдорида жарима жазоларини тайинлаган.