Излаш
RUUZ

Жамият

Россияда автобусларда армияга боришга чақирувчи ўзбек тилидаги эълонлар берилмоқда

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирди.

304views0replies
1

Ижтимоий тармоқ

Ижтимоий тармоқларда Москва жамоат транспортида Россия Қуролли кучларида хизмат қилишга чақирувчи ўзбек тилида берилган эълон сурати тарқалмоқда.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирмоқда
“Россия ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларидан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга жалб қилиш ҳақидаги даъватларга эргашмасликни, зиддиятли ҳудудларга бормасликни ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўраймиз”, - дейилади огоҳлантирув хабарида.
Шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154 прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилганлигини эслатиб ўтган.
304views0replies
1

Изоҳлар