Излаш
RUUZ

Жамият

Фарғонада газ узилганига қарши нозорилик уюштирган завод ходимлари қамалди

Фарғона вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

634views0replies
1

Фарғона вилояти ИИБ

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 29 ноябрь куни аҳолига табиий газни кўпроқ етказиб бериш мақсадида Ўзбекистон тумани "Шўрсув” МФЙда жойлашган “ALBUS” гипс ишлаб чиқарувчи заводи олдиндан тузулган шартнома шартларига биноан туман газ идораси томонидан газ қувуридан узилган. 
Жорий йилнинг 6 декабрь куни заводнинг 20 нафар ишчилари юқоридаги ҳолатни нотўғри талқин қилиб, ўзбошимчалик билан жамоат тартибига қарши нозориликларни уюштирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон туман ИИБ томонидан заводнинг жами 7 нафар ишчиларига нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) ҳамда 201-моддаси (йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш) билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органига тақдим қилинган.
Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди 1 нафарига 10 сутка, 6 нафарига 5 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.
634views0replies
1

Изоҳлар