Қарорга кўра, Мустақилликнинг ўттиз бир йиллик байрами "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" деган бош ғоя асосида нишонланади.
Дастурда назарда тутилган чора-тадбирлар самарали бажарилиши ҳамда мустақиллик байрами Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, барча шаҳар ва туманлар, қишлоқ ва овулларда кенг нишонланади.
Барча ҳудудларда аҳолининг кенг қатламлари ўртасида Мустақиллик байрамига бағишлаб маърифий учрашувлар, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, долзарб мавзулар бўйича фикр алмашувлар, маданий тадбирларни самарали ўтказиш мақсадида таниқли илм-фан намояндалари, ижодкор зиёлилар, маданият ва санъат арбобларидан иборат тарғибот гуруҳларини ташкил этилади.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида Мустақиллик байрамига бағишлаб театрлаштирилган концерт томошаси ўтказилади.