Излаш
RUUZ

Криминал

Сузиш федерацияси мутасаддилари 1 млрд сўмдан ортиқ пулларни ўзлаштиришда айбланмоқда

Ўзбекистон сузиш федерацияси томонидан жуда катта миқдордаги бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди.

358views0replies
0

Бош прокуратура ҳамда мутасадди идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Сузиш федерациясида соҳага ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ўрганилганда бюджет-маблағлари талон-торож қилингани маълум қилинди.
Унга кўра, Федерация мансабдор шахслари ва бошқалар мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, жуда кўп миқдорда жамият манфаатига зарар етказганлиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Ахборот хизмати хабар берди.
Жумладан, терма жамоа ва унинг захираси таркибига киритилмаган фуқаро Россия Федерациясининг Волгоград шаҳрида ўтказилган халқаро йиғинга юборилиб, 72 млн сўм бюджет маблағлари асоссиз ишлатилган. 2021 йилнинг октябрь-декабрь ойларида жами 287 нафар спортчи "Д" МЧЖга қарашли меҳмонхона хизматидан фойдаланмаган бўлсаларда, фойдаланганлик ҳақида электрон ҳисоб-фактураларга сохта ёзувлар киритган ҳолда 1 млрд. сўмлик пул маблағи талон-торож қилинган, дейилади хабарда.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
358views0replies
0

Изоҳлар