Кеча, 17 май куни Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев билан учрашди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди.
Учрашув давомида махсус хизматлар раҳбарлари вертолётда айланиб, Жалолобод вилоятининг Ала-Бука туманидаги Гавасой ҳудудидаги қирғиз-ўзбек чегарасининг белгиланмаган қисмини кўздан кечирди.
Шунингдек, учрашув давомида Қамчибек Ташиев ва Абдусалом Азизов турли масалалар юзасидан фикр алмашди.