• 11 825 сўм
    -5.47
  • 13 483 сўм
    32.8
  • 140 сўм
    1.07
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 825 сўм
    -5.47
  • 13 483 сўм
    32.8
  • 140 сўм
    1.07
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият 25 апрел 2022

Тошкентдаги Давлат геология қўмитаси биноси салкам 125 млрд сўмга сотилди

Деярли 1,5 гектар ер майдонига эга бинонинг бошланғич нархи 75,6 млрд сўм этиб баҳоланган.

1192
0
e-auksion.uz

Тошкент шаҳар Миробод туманидаги Маъмурий бино учун e-auksion.uz платформасида онлайн-аукцион ўтказилди.

Бошланғич нархи 75,6 млрд сўм бўлган давлат мулки объекти шаффоф аукцион натижасида 124,7 млрд сўмга сотилди. Онлайн савдо қарийб 1 соат 20 дақиқа давом этди.

Аукционда иштирок этган 5 нафар иштирокчидан 124,75 миллиард сўмлик таклиф билан "Хамкор Иншаат" компанияси ғолиб деб топилди. Якуний нарх бошланғич нархдан 65% га ошди.

Маълумот учун, ушбу давлат активи 1,3 гектар ер майдонига эга.

1192
0