Излаш
RUUZ

Жамият

Фарғонада Олимпия захиралари коллежи бухгалтери салкам 4,5 млрд сўм пулни қиморга тикиб юборди

У шунингдек, коллеж ўқитувчилари номига ҳам 300 млн сўмдан кўп кредитни уларга билдирмай олган. Бош бухгалтер қамоққа олинди.

370views0replies
0

Иллюстрация

Салкам 4,5 млрд сўм пулларни "еб юборган" Фарғона вилояти Олимпия захиралари коллежи бош ҳисобчисининг кирдикорлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
У эгаллаб турган лавозимдан ғараз мақсадларда фойдаланиб, 2019-2021 йиллар давомида ўзига асоссиз равишда жами 4 млрд сўм иш ҳақи ва устама ёзиб олган.
Шунингдек, коллеж ўқитувчилари номига банк пластик карталари очиб, уларга 310 млн сўм бюджет маблағларини ўқитувчиларга билдирмасдан ўтказиб олган.
Бош ҳисобчи талон-тарож қилган жами 4,3 млрд сўм маблағларни интернет тармоғи орқали қимор ўйинларига тикиб, сарф қилганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан бош ҳисобчи ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 167 (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209 (Мансаб сохтакорлиги) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчига нисбатан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов давом этмоқда.
 
370views0replies
0

Изоҳлар