Излаш
RUUZ

Криминал

Андижонда божхона пости бошлиғи ҳибсга олинди: у 5,5 миллиард сўмлик юк ноқонуний олиб ўтилишида шерикчилик қилган — видео

Юк эгалари ҳужжатларни қалбакилаштириб, 2 миллиард сўм божхона тўловини тўламаслик мақсадида товарлар таннархини 100 баробарга арзонлаштирган.

820views0replies
0

Видеодан кадр

Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, Андижон вилояти "Дўстлик" чегара божхона пўсти орқали кириб келган юк автомобилига ортилган юк ҳужжатлари текширилганда унда товарларнинг қиймати 5780 АҚШ доллар этиб ёзилган.
Аммо, инспекцион кўрик мажмуаси орқали олинган рентген тасвирлари орқали текширилганда автомобилда ҳужжатларда кўрсатилган қийматдан кўп миқдорда товар борлигига шубҳа уйғонган.
Шундан сўнг, товарлар "Андижон" ТИФ божхона постига текшириш учун божхона бошлиғини огоҳлантирган ҳолда юборилган. Лекин, юклар у ерга етиб борганда товарлар текширилмасдан олиб чиқиб кетилишига шароит яратиб берилган.
Шахсий хавфсизлик бошқармасининг тезкор ходимлари томонидан автомобиль кузатувга олиниб, Андижон шаҳридаги "Гулзор" маҳалласида тўхтатилиб, омборга қайтарилди. Текширув давомида декларациядан ўтказилмаган 31 турдаги товар, жумладан, кийим-кечак, пойабзал ва косметика маҳсулотлари мавжудлиги аниқланди.
Жами юк 5 миллиард 565 миллиондан ортиқ сўмга баҳоланган. Товарлар тегишли тартибда расмийлаштирилса, божхона тўлови 1 миллиард 944 миллион сўмни ташкил қилган бўларди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона пости раҳбари ва унинг икки нафар ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
820views0replies
0

Изоҳлар