Излаш
RUUZ

Жамият

Хоразмда ҳоким ўринбосари $12 минг пора билан ушланди

ДХХ фуқарога 18 сотих ерни пора эвазига олиб беришни ваъда қилган туман ҳокимининг ўринбосарини қўлга олди.

192views0replies
0

Прокуратура департаменти

Маълум бўлишича, Ҳазорасп туман ҳокимининг ўринбосари У.А. мансаб мавқейидан фойдаланиб, Қиртепа маҳалласи ҳудудида ноқонуний қурилган турар жой биноларини бузмаслик ҳамда ушбу маҳалладаги туман хокимлиги захирасида бўлган 18 сотих ер майдонини турар жой қуриш учун ажратиб бериш эвазига И.дан 12 000 АҚШ доллари пора талаб қилган.
Шундан сўнг, У.А. сўралган пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
192views0replies
0

Изоҳлар