• 12 880 сўм
    -29.8
  • 14 535 сўм
    -125.3
  • 157 сўм
    -3.1
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 880 сўм
    -29.8
  • 14 535 сўм
    -125.3
  • 157 сўм
    -3.1
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Криминал 19 март 2022

Самарқандда ДХА катта мутахассисини ДХХ ходимлари $6 минг пора билан қўлга олди

ДХА мутахассиси МЖЧга тегишли бўлган ер майдони ҳудудида цех қуриш учун ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига $12 минг пора талаб қилган.

715
0
Видеодан кадр

ДХХ ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ўтказилган тадбирда Самарқанд вилояти Давлат хизматлари агентлиги бошқармасининг Иштихон туман Давлат хизматлари маркази катта мутахассиси Р.Б. пора билан ушланди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Аниқланишича, 1995 йилда туғилган Р.Б. хизмат ваколатидан фойдаланган ҳолда Каттақўрғон туманида яшовчи фуқаро Р.Ш. билан жиноий тил бириктирган ҳолда тумандаги масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган ер майдони ҳудудида тикувчилик ҳамда пишириқ ишлаб чиқариш цехлари қуриш учун ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига маҳаллий фуқародан 12 минг АҚШ доллари талаб қилиб, келишилган маблағдан 6 минг АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтида жиноят устида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

715
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш