• 12 832 сўм
    -25.54
  • 14 606 сўм
    -66.36
  • 164 сўм
    0.3
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 832 сўм
    -25.54
  • 14 606 сўм
    -66.36
  • 164 сўм
    0.3
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 11 феврал 2022

Ўзбекистонда қадимий ёзма манбаларни консервация ва реставрация қилиш лабораторияси ташкил этилади

Президент "Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни қабул қилди.

465
0
president.uz

Қарорга кўра, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг жамоатчилик учун очиқ бўлган Қадимий ёзма манбалар давлат реестри шакллантирилади ва давлат тасарруфидаги музейлар, кутубхоналар ва архив фондлари фаолиятига интеграция қилинади.

Республика ҳудудидаги барча музейлар, кутубхоналар ва архив фондларида сақланаётган қадимий ёзма манбаларнинг давлат реестрини тузилади.

Қайд этилишича, Давлат реестри асосида қадимий ёзма манбаларнинг турлари бўйича (қўлёзма, тошбосма манбалар, тарихий ҳужжатлар) каталоглари ва электрон нусхалари яратилади, улар Қадимий ёзма манбалар давлат реестрини юритиш бўйича ягона ахборот тизимига киритиб, мунтазам тўлдириб борилади.

Шунингдек, давлат реестрига киритилган қадимий ёзма манбаларнинг ҳолати, доимий мониторинг ва тадқиқ этилиши натижалари ҳақидаги маълумотларнинг мунтазам равишда махсус порталлар ва ОАВларда эълон қилинади.

Республика ҳудудидаги музейлар, кутубхоналар, архив фондлари ва бошқа муассасаларда сақланаётган қадимий ёзма манбаларнинг илмий долзарблиги ва муҳимлигига қараб, уларни таржима ва тадқиқ қилиш жадвали ишлаб чиқилиб, халқчил тилда босқичма-босқич нашр этилади.

Қарорга мувофиқ, юридик шахс мақомига эга бўлмаган Қадимий ёзма манбаларни консервация ва реставрация қилиш лабораторияси ташкил этилади.

Ўзбекистон ҳудудида яшаб ўтган буюк аллома ва мутафаккирларнинг илмий меросини аҳоли, айниқса, ёшлар орасида янада оммалаштириш, улар тўғрисидаги маълумотларни замонавий усуллар орқали жамоатчиликка етказиш, шунингдек, мазкур йўналишда олиб бориладиган тадқиқотлар учун янада қулай имкониятлар яратиш мақсадида интернетда мамлакат алломалари ва мутафаккирларининг ҳаёти ҳамда маънавий мероси ҳақидаги илмий-маърифий портал ва унинг мобиль иловаси ишга туширилсин.

465
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш