Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир нечта қизлар мактаб ўқувчи қизларини дўппослагани акс этган видео тарқалди. Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 2025 йил 29 апрель куни Пастдарғом тумани Қўшқудуқ маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида ҳамда туманнинг 83-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида Самарқанд шаҳрида яшовчи 2007 йилда туғилган қиз Э.Б. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, шу мактабнинг 11-синф ўқувчиларини уриб тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат бўйича Пастдарғом тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Э.Б. га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ