• 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Ҳодисалар 19 апрел 2021

Тошкентдаги синтепон ишлаб чиқарувчи цехларнинг бирида ёнғин келиб чиқди — видео

10 га яқин ёнғин-қутқарув экипажлари томонидан ёнғин 20 дақиқада тўлиқ ўчирилган.

699
0
Видеодан кадрлар

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабар беришича, Яккасарой тумани Қушбеги массивида жойлашган синтепон ишлаб чиқариш цехида солир бўлган ёнғин ўз вақтида бартараф этилган.

Маълум қилинишича, ёнғин ҳақидаги хабар Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг навбатчилик қисмига 18 апрель куни соат 20:46 да келиб тушган. 

“Воқеа жойига Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 10 га яқин ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борди. 21:21 да ёнғин қуршаб олиниб, 21:41 да тўлиқ ўчирилди”, дейилади ФВБ хабарида.

Ёнғин натижасида жабрланганлар йўқ.

699
0