• 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Ҳодисалар 29 июн 2021

Қашқадарёда иш пайти мастлиги айтилган шифокор ишдан кетди — видео

Чироқчи тумани юқумли касалликлар шифохонасида шифокор ва бемор ўртасидаги ҳодисага изоҳ берилди.

895
0
Видеодан кадр

Чироқчи тумани юқумли касалликлар шифохонасидаги шифокор иш пайтида спиртли ичимлик ичиб, беморларга қарамаётганлиги айтилган видеомурожаат кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Қашқадарё вилояти ССБ Ахборот хизмати хабарига кўра, видеомурожаат чиққан куни ўтказилган нарколог текширувида шифокор Н.Э. спиртли ичимлик истеъмол қилмаганлиги аниқланган.   

Шифокорнинг ўзи навбатчиликда қаттиқ чарчаганлиги сабабли ушбу ҳолат юз берганлигини айтиб, беморни қабул қилишда сусткашликка йўл қўйганлиги учун ундан узр сўраган. 

Аниқланишича, шифокор Н.Э. ҳодисадан бир кун аввал тасдиқланган жадвал асосида навбатчиликда бўлган.

34 йиллик тажрибага эга шифокор Н.Э. раҳбариятга кексайганлиги сабабли шифохонада ўз фаолиятини давом эттира олмаслигини маълум қилиб, ўз аризасига кўра ишдан бўшаган.

895
0