Қўмита хабарига кўра, Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Асамов Анвар Дамирович Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимини эса Раҳимов Бахтиёр Абдуғани ўғли эгаллаган. Бунга қадар у Вазирлар Маҳкамаси Ташқи савдо фаолиятини, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.