• 12 832 сўм
    -25.54
  • 14 606 сўм
    -66.36
  • 164 сўм
    0.3
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 832 сўм
    -25.54
  • 14 606 сўм
    -66.36
  • 164 сўм
    0.3
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 2 июл 2020

Магистратурага қабул бўйича турдош олий таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга кўра, бошқа турдош йўналишни тугатган бакалаврлар магистратурага фақат тўлов-контракт асосида қабул қилинади, яъни улар давлат грантига даъвогарлик қила олмайдилар.

3384
0
Uznews.uz

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2020/2021 ўқув йили учун магистратурага қабул бўйича турдош олий таълим йўналишларининг рўйхати тасдиқланди.

Мазкур рўйхатда муайян магистратура йўналишига қайси бакалавр йўналишлари битирувчилари топшира олиши кўрсатилган. 

Унга кўра, турдош таълим йўналишлари рўйхати қўйидагича:

1) спорт; 

2) мусиқа;

3) тасвирий санъат;

4) санъатшунослик;

5) техноген санъат;

6) соғлиқни сақлаш.

Яъни, ушбу 6та гуруҳда турдош таълим йўналишлари учун ҳужжат топширишда қатъий чеклов бор бўлиб, бундан чиқиш мумкин эмас.

Шунингдек, барча бакалавриат таълим йўналишлари битирувчилари 2020/2021 ўқув йили учун магистратурага қабул бўйича турдош олий таълим йўналишларининг рўйхатига киритилмаган бакалавриат таълим йўналишлари негизидаги мутахассисликлар, шунингдек, “Чақириққача ҳарбий таълим”, “Хореография (турлари бўйича)”, “Дирижёрлик (турлари бўйича)”, “Режиссёрлик (турлари бўйича)”, “Актёрлик санъати (турлари бўйича)”, “Ветеринария” таълим йўналишлари негизидаги мутахассисликлардан ташқари исталган магистратура мутахассисликлари бўйича танловда қатнашиш ҳуқуқига эга.

Магистратура мутахассислигига мос бакалавриат таълим йўналишларини битирган бакалаврлардан ташқари, бошқа бакалавриат таълим йўналишлари битирувчилари давлат грантлари асосида белгиланган мақсадли қабул параметрлари мавжуд магистратура мутахассисликларида танловда қатнаша олмайдилар. 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 17 июндаги Президент қарори билан ўтган йилдан бошлаб магистратурага фақат турдош йўналишларни битирган бакалаврлар ҳужжат топшира олишига оид тақиқ бекор қилинган эди.

3384
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш