Aloqabank банк карталари эгаларининг қулайлиги ва уларнинг вақтларини тежаш учун янги Zoomrad молиявий иловасини ишга туширди, унда тўлов хизматлари ва онлайн-банк бирлаштирилган. Zoomrad билан пул ўтказмаларини ва керакли тўловларни эркин амалга ошириш мумкин, бунинг учун кэшбэк ҳам тақдим этилади. Шунингдек, орзуларингиз учун пул йиғишингиз ва ўқув муассасаларига тўловларни амалга оширишингиз мумкин.
Хизматнинг оддий ва қулай навигацияси керакли функцияни саноқли дақиқалар ичида танлашга ёрдам беради.
Zoomrad нима қила олади?
Янги илова текширилган ва одатий функциялар ҳамда ажойиб янгиликларни ўз ичига олади.
Автотўлов
«Автотўлов» функцияси билан сиз доимо амалга ошириладиган тўловларни назоратда ушлашингиз мумкин, чунки тизим тўловларни сизнинг ўрнингизга ўз вақтида қилиб қўяди. Автотўлов маблағни киритилган ҳисоб рақамига белгиланган миқдорни автоматик тарзда ўтказади.
Дашборд
«Дашборд» ақлли функцияси барча энг муҳим тўловлар, ўтказмалар ва ҳисоб рақами балансини битта экранда кўрсатади. Энди керакли тўловларни излаб ўтиришга зарурат йўқ: шунчаки дашбордни созлаб қўйинг ва керакли вақтда ундан фойдаланинг. Маълумотлар доимо сақланиб туради.
Ўтказмалар
Республиканинг барча банклари карталарига ўтказмаларни минимал комиссия билан амалга оширинг — бор-йўғи 0,5 фоиз. Aloqabank карталарига эса ўтказмалар комиссиясиз амалга оширилади.
Пул йиғиб бориш функцияси
Ушбу функция кўрсатилган давр ичида белгиланган миқдорни орзуйингиз учун йиғиб боришга ёрдам беради. Истаган вақтингизда йиғилган маблағни текширишингиз ва орзуйингизга етишишга қанча қолганини кўриб боришингиз мумкин.
Кэшбэк ва бонуслар
Картадан картага пул ўтказганда фақатгина Zoomrad иловасида кэшбэк олиш мумкин. Шу билан бир қаторда, кэшбэк ва бонуслар тўловларни амалга оширганда фойдаланувчи картасига ўтказилади.
Пластик карта уйга етказиб бериш хизмати билан
Zoomrad иловаси фойдаланувчилари пластик карта олиш учун банкка боришлари шарт эмас: энди карта очиш учун аризани илованинг ўзида юбориш мумкин. Карта мижоз эшигига қадар қисқа муддат ичида етказиб берилади.
Омонат ва микроқарзлар
Маблағини сақлашда хотиржам бўлишни ва уларни кўпайтиришни истайдиган кишилар учун Zoomrad фойдали шартларга эга омонатларни, тезда пул керак бўлиб қолган кишиларга эса — микроқарз хизматини таклиф қилади. Мазкур хизматлардан иловада тезкорлик билан фойдаланиш мумкин.
Давлат боғчаларига тўловларни амалга ошириш
Энди ота-оналар давлат боғчаларига тўловларни боғча, банк ёки кассага бормаган ҳолда амалга оширишлари мумкин.
Бепул тўловлар мониторинги
«Тўловлар мониторинги» бўлимида харажат ва тушган пулларни назорат қилиш, ўтказмалар ва бошқа транзакцияларни кузатиб бориш мумкин. Хизмат мутлақо бепул тақдим этилади.
Zoomrad — бу маблағ билан боғлиқ кўплаб операцияларни банкка бормасдан ва навбатсиз амалга оширишнинг қулай усули! Иловадан барча фойдаланиши мумкин – ҳам Aloqabank мижозлари, ҳам Ўзбекистоннинг бошқа банклари карталарига эга кишилар.
Aloqabank карталари эгалари картани иловага киритганда, тезкор онлайн-идентификациядан ўтиш имкониятига эга бўладилар. Улар молиявий хизмат ва маҳсулотлардан тўлақонли фойдалана олишади.
Ўз ҳисобларингизни уйдан чиқмаган ҳолда бошқаринг – Zoomrad’ни танланг!
Иловани қуйидаги ҳавола орқали юклаб олиш мумкин.
Instagram: instagram.com/zoomrad.uz
Telegram: @zoomrad_uz
Facebook: facebook.com/zoomrad.uz
Реклама ҳуқуқлари асосида