Лойиҳа ҳақида
Nirvana Luxury Residence — Шота Руставели кўчасининг биринчи қаторида жойлашган элита лойиҳа. Тураржой мажмуаси Тошкент марказида замонавий пойтахт аҳолиси учун зарур бўлган барча қулайликларга эга ҳаётнинг сифат жиҳатдан янги даражасини таклиф этади.
Таъмирлаб бериш ҳадя қилинади
Nirvana Luxury Residence шаҳар марказида жойлашган премиум турдаги хонадонларни сотиб олган харидорларга совға сифатида премиум таъмирлаш имкониятини тақдим этувчи эксклюзив таклифни эълон қилмоқда. Ихчам ва харидоргир ҳамда кенг хонадон режалари мавжуд.
Афзалликлари
Nirvana Luxury Residence-даги ҳаёт қуйидагиларни ўз ичига олади: — деразалар ортида 11 гектардан ортиқ кўкаламзор боғ; — 4-қават баландлигида жойлашган шинам дам олиш масканларига эга футуристик ҳавли; — юқори сифатли жиҳозлар билан таъминланган фитнес зали; — қўриқланадиган болалар ўйин хонаси; — панорамали манзара кўриниб турувчи мажмуа томида жойлашган infiniti-бассейн; — биринчи қаватда жойлашган премиум бутиклар.
Атрофингизда ҳамма керакли нарсалар муҳайё бўлган жойда янги ҳаёт бошлаш учун лойиҳанинг савдо офисига мурожаат қилишингиз мумкин.
Телефон: +998 50 100 00 01
Савдо офиси: Братислава кўчаси, 2
Веб-сайт: nirvanaresidence.uz
Instagram: @nirvanaresidence.uz
Реклама ҳуқуқлари асосида