• 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 910 сўм
    -14.77
  • 14 661 сўм
    40.1
  • 160 сўм
    -0.16
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Реклама 3 май 11:21

InfinBANK Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан нафақадаги фуқаролар учун нақд пул ечиш фоиз ставкасига чегирма қилади

Мамлакат учун муҳим бўлган байрам — Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан InfinBANK юрти равнақи ва тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган кекса авлодга чуқур ҳурмат ва миннатдорлик изҳор этади. Ушбу миннатдорлик ифодаси сифатида банк нафақадаги фуқаролар учун махсус акцияни йўлга қўймоқда.

313
0

2025 йил 1 майдан бошлаб Humo картасига эга бўлган нафақадаги фуқаролар InfinBANK банкоматларидан нақд пул ечишда чегирилган фоиз ставкадан фойдаланишлари мумкин бўлади. Энди 1,5 миллион сўмгача бўлган миқдордаги пулни ечишда комиссия одатий 1% ўрнига атиги 0,75% ни ташкил этади.

Бугунги кунда InfinBANK бутун мамлакат бўйлаб — йирик шаҳарлардан тортиб чекка ҳудудларгача — 650 дан ортиқ банкоматларга эга. Бу эса, ҳар бир нафақахўр, яшаш жойидан қатъи назар, ушбу акциядан тез ва қулай тарзда фойдаланиши мумкин дегани.

Ушбу ташаббус кексаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда байрам арафасида уларнинг молиявий маблағлардан фойдаланишини енгиллаштиришга қаратилган. InfinBANK кекса авлодга ғамхўрлик қилиш муҳимлигини яхши англаб, улар учун хизмат кўрсатишда максимал қулайлик яратишга интилади.

“Биз келажагимизни қурган инсонларнинг жасорати ва фидойилигини унутмаймиз. Нафақадаги фуқароларни қўллаб-қувватлаш — бу бизнинг бурчимиз ва миннатдорлигимиз ифодасидир. Умид қиламизки, ушбу чоралар кекса авлоднинг кундалик харажатларини қулайроқ ва тежамкорроқ қилади”, — Бошқарув раисининг ўринбосари Руслан Каримов.

Нега бу муҳим?

Йиллар ўтиб, оддий ишлар — масалан, банкка бориш — мураккаблик туғдириши мумкин. Шунинг учун айниқса муҳим давлат байрами — Хотира ва Қадрлаш куни арафасида молиявий операцияларни иложи борича қулайлаштиришга интиламиз.

Акциядан қандай фойдаланилади?

Акция амал қилиш даврида Humo картаси орқали исталган InfinBANK банкоматидан керакли сумма ечинг — ва комиссия автоматик тарзда камайтирилади. Нақд пул маблағларини арзонлаштирилган фоиз ставкаси орқали олиш имкониятини қўлдан бой берманг.

"Биз эслаймиз. Биз миннатдормиз. Биз ғамхўрлик қилишдан толмаймиз. InfinBANK — энг муҳим лаҳзаларда ёнингизда"

Реклама ҳуқуқлари асосида

313
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш