• 12 115 сўм
    40.69
  • 14 261 сўм
    41.86
  • 162 сўм
    1.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 115 сўм
    40.69
  • 14 261 сўм
    41.86
  • 162 сўм
    1.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар 10 апрел 2025

Тошкентда 2 нафар шахс машина ичида ёниб кетиб, ҳалок бўлди

Камаз ва Isuzu ўртасидаги тўқнашув натижасида ёнғин келиб чиққан.

1188
0

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 8 апрель куни соат 05:34 да Янгиҳаёт туманида ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда "Миллар" дастури хабар қилди. 

Аниқланишича, Isuzu автомобили йўл-транспорт ҳодисасига учраганлиги ва ёнғин келиб чиққанлиги ҳақида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. 

Хабарга асосан, ёнғин қутқарув экипажлари 05:37 да айтилган манзилга етиб бориб, ёнғин 05:40 да ўчирилган. 

"Жуда ҳам ачинарли ва даҳшатли даражада ёнган эди. Йўлда турган Камазнинг орқасидан келиб урган. Ҳайдовчи ухлаб қолган бўлганми, билмадим. Машинани ичидан ҳам одамларни олиб чиқиш имконсиз эди. У оловда ҳеч ким боролмаган",- дейди гувоҳлардан бири. 

Ушбу ЙТҲ оқибатида автомобиль ичида бўлган 2 нафар йўловчи ҳалок бўлган.

1188
0