• 12 525 сўм
    -96.4
  • 14 456 сўм
    -140.29
  • 157 сўм
    -1.9
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 525 сўм
    -96.4
  • 14 456 сўм
    -140.29
  • 157 сўм
    -1.9
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 7 апрел 18:11

Тошкентдан Краснодарга мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилди

Қатновлар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари Yutong автобусларида амалга оширилади.

293
0
Транспорт вазирлиги

“Тошкент” автовокзалидан Краснодарга мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилди. Бу ҳақда Траспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди

Мазкур йўналишда қатновлар “Uzautotrans service” корхонаси томонидан ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари yutong автобусларида амалга оширилади.

Илк қатнов жорий йилнинг 8 апрель куни бажарилади. Автобус “Тошкент” автовокзалидан соат 20:00 да жўнаб кетади. Чипта нархи 900 минг сўм этиб белгиланган.

Чипталарни электрон шаклда avtoticket.uz сайти ҳамда “uzbus” мобил иловаси орқали, шунингдек, “Тошкент” автовокзали кассаларидан сотиб олиш мумкин.

Маълумот учун телефон: +998 71 207-87-00.

293
0