Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Жомбой туманидаги 25-ДМТТда тарбиячи болаларни калтаклаётгани акс этган видеохабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 14 февраль куни содир этилган бўлиб, тарбияланувчига қўл кўтарган тарбиячи Г.А.нинг иши Жиноят ишлари бўйича Жомбой туман судида кўриб чиқилган ва БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима қўлланилган.
Шунингдек, у билан тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан бекор қилинган.