• 12 673 сўм
    79.04
  • 14 754 сўм
    55.5
  • 159 сўм
    0.4
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 673 сўм
    79.04
  • 14 754 сўм
    55.5
  • 159 сўм
    0.4
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 14 феврал 14:08

Энди ишга киришда паспорт, меҳнат ва пенсия дафтарчаси талаб қилинмайди

"Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди.

573
0
UzNews.uz

Қонунга кўра, Меҳнат кодексига "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат мажмуида  электрон шаклдаги меҳнат шартномасини расмийлаштириш тартибини жорий этишни, иш ҳақи сақланмайдиган таътил давомийлигини белгилаш тартибини ва ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартиришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда. 

Давлат органлари ва ташкилотларида ишга қабул қилиш чоғида шахснинг паспорти ёки ID-картасини, меҳнат ва пенсия дафтарчасига оид маълумотларни талаб қилмасдан, мустақил равишда, шу жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олиш белгиланди. 

Бундан ташқари, ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилмоқда. 

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

573
0