• 11 998 сўм
    18.19
  • 13 968 сўм
    66.7
  • 167 сўм
    -0.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 998 сўм
    18.19
  • 13 968 сўм
    66.7
  • 167 сўм
    -0.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал 10 январ 2025

Наманганда ФВБ бошлиғи $160 минг пора билан ушланди

У 2 гектар ер майдонини ўзининг мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириш ва у ерда коттеж типидаги уй-жойлар қуриши учун рухсат олиб беришни ваъда қилган.

673
0

Наманган вилояти Поп тумани ФВБ бошлиғи ўзининг 5 нафар оила-аъзоларига мазкур туман ҳокимининг 2021 йил февраль ойидаги қарори билан лимон етиштириш учун иссиқхона ташкил этиш мақсадида ажратиб берилган 2 гектар ер майдонини ўзининг мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш ҳамда у ерда коттеж типидаги уй-жойлар қуриши учун рухсат олиб бериш эвазига пул талаб қилган.  

Аниқланишича, у 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.  

Ҳозирда унга нисбатан ЖКнинг 25,168-моддаси 4-қисми "а" банди ва 28,211-моддаси 2-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

673
0