• 11 937 сўм
    -51.43
  • 13 769 сўм
    -53.33
  • 152 сўм
    -0.46
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 937 сўм
    -51.43
  • 13 769 сўм
    -53.33
  • 152 сўм
    -0.46
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар 4 июл 2024

Тошкентда 23 ёшли қиз ўзини саккизинчи қаватдан ташламоқчи бўлди — видео

Қиз қутқариб қолинган. Ўз жонига қасд қилишга уриниш сабаби оилавий муаммолар бўлган.

1194
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда “Абу Сахий” бозори автотураргоҳининг 8-қаватидан сакрашга уринаётган қиз акс этган видео тарқалди. Яқин атрофдаги фуқаролар уни қутқаришга муваффақ бўлишди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати UzNews.uz мухбири сўровига жавобан маълум қилишича, воқеа 3 июль куни соат 17:45 атрофида юз берган. 2001 йилда туғилган фуқаро М.О. оилавий муаммолар туфайли ўз жонига қасд қилишга уринган.

“Туман ички ишлар бўлимларининг хотин-қизлар билан ишлаш бўйича инспекторлари ҳамда психологлар томонидан аёл билан суҳбат ўтказилиб, ҳозир у мутахассислар назоратида”, — дейилади бошқарма хабарида.

1194
0