• 12 695 сўм
    40.84
  • 14 879 сўм
    60.51
  • 162 сўм
    0.42
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 695 сўм
    40.84
  • 14 879 сўм
    60.51
  • 162 сўм
    0.42
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Криминал 5 декабр 2023

Тошкент шаҳар ИИББ Салим Абдувалиев қўлга олинганини тасдиқлади

У ЖКнинг тегишли моддаси билан гумон қилинувчи тарзида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган.

755
0
Тошкент шаҳар ИИББ

Куни кеча Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларининг махсус бўлинмалари томонидан "Салимбойвачча" номи билан билан танилган Салим Абдувалиев қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик. Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати Салим Абдувалиев қўлга олингани расман тасдиқлади.

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида ўтказилаётган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида жиноий фаолият олиб борган бир нечта шахслар гумонланиб ушланди.

Шулар жумласидан, 1950 йилда туғилган Абдувалиев Салим Киргизбаевич ЖКнинг 248-моддаси 1-қисми билан (ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлаш) гумон қилинувчи тарзида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган.

755
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш