GREENWICH — бу шундай мажмуаки, у ҳақда кўп ва мароқ билан сўзлаш мумкин. Ўз қиёфасига эга бўлмаган бир турдаги кўп қаватли бинолар олдида бундай қизиқарли объектлар юзга қувонч югиртиради, қалбга малҳам бўлади. Бу соф кўринишдаги классика бўлиб, хайтек ва лофт оҳанглари билан бойитилган мажмуадир. GREENWICH'нинг дизайнерлик унсурлари замон билан ҳамнафас. Бу ерда инновацион технологиялар ҳам, янги муҳандислик ечимлари ҳам, панорамали деразалар ҳам мужассам бўлган.
Пардозсиз тақдим этиладиган бизнес тоифасидаги апартаментлар алоҳида эътиборга лойиқ. Бундай турдаги хонадонларнинг асосий афзаллиги — эркин лойиҳалаштиришга бўлган имконият.
Бу худди “оқ вароқ” каби, сиз янги ёрқин хонадонда бахтли келажагингизни яратишингиз мумкин.
GREENWICH турар жой мажмуасидан бизнес тоифасидаги хонадон хариди “Эркин парвоз”ли шахслар учун фойдали бўлиши мумкин — улар дизайн, ранглар жилоси ва пардоз материалларини мустақил танлашлари мумкин. Илҳом олиш учун мажмуанинг савдо офисидаги ажойиб шоурумга ташриф буюриш ҳам мумкин.
Ҳозирда Британия кварталидаги катта квадратурали хонадонларга ажойиб чегирмалар амал қилмоқда – бу цоколь ва мансардага эга ва майдони 100 квадрат метрдан ортиқ бўлган хонадонларни ҳамёнбоп нарх билан харид қилиш учун имконият.
Golden House — кўпйиллик тажриба ва катта нуфузга эга қурилиш ва девелоперлик компаниясидир. Ушбу компания ноодатий лойиҳаларни афзал кўради ва GREENWICH, шубҳасиз, шундай лойиҳалардан бири!
GREENWICH квартали ғояси шундай ишланганки, киши у ердан кетгиси келмай қолади. Бу ердаги уйларга одам иш кунидан сўнг қайтгиси келади. Бу жойда оила даврасида ўтказилган вақт ёқимли анъанага айланади.
Бунга фақатгина пухта ўйланган тарҳлар, гўзал ободонлаштирилган машинасиз ҳовли, ҳурматга сазовор қўшнилар, мажмуанинг сифатли бошқаруви эмас, балки барча оила аъзолари учун ҳотиржамлик ва хавфсизлик ҳисси ҳам хизмат қилади. Бундан ташқари, GREENWICH турар жой мажмуаси ижтимоий ва тижорий ҳудудлари билан ўзига жалб қилади — уларнинг барчаси пиёда юриш масофасида жойлашган (дўконлар, ресторанлар, болалар боғчалари, дорихона ва банк бўлинмалари).
Хонадон хариди ҳақида ўйлаяпсизми? Golden House'дан Британия квартали GREENWICH'га эътибор қаратинг! Ушбу мажмуадаги апартаментлар — “ҳаммадагидек” бўлишини истамайдиганлар учун. Тарҳлар, ипотека ва муддатли тўлов шартлари, муддатлари ва бошқа саволлар билан савдо офисларига мурожаат қилишингиз мумкин. Welcome!
Call-марказ: (+998) 78−150−11−11
Greenwich савдо офиси: Янгизамон ва Сайхун кўчалари кесишмаси
Мўлжал: Фурқат номидаги маданият ва истироҳат боғи
Веб-сайт: greenwich.uz
Facebook: fb.com/greenwichuz
Instagram: @goldenhouseuz
Реклама ҳуқуқлари асосида