• 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 4 феврал 2021

Барча ўқувчиси Олимпиадада ғолиб бўлган ўқитувчига унвон, уни танитган блогерга ноутбук берилди

Аввалроқ информатика ўқитувчисининг 9 нафар ўқувчиси вилоят фан олимпиадасида етакчи бўлганди.

988
0
Халқ таълими вазирлиги

Халқ таълими вазири барча тайёрлаган ўқувчилари Олимпиадада ғолиб бўлган информатика ўқитувчисини “Халқ таълими фидойиси” унвони билан тақдирлади, дея хабар бермоқда вазирлик Матбуот хизмати.

Олдинроқ Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани 65-ИДУМИ информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиси Одинахон Йўлдошеванинг Олимпиадага олиб чиққан 9 нафар ўқувчиси (9-10-11 синфлар) вилоят фан олимпиадасида мутлоқ ғолибликни қўлга киритиб, Республика босқичига йўлланма олганди.

Ўқитувчи фаолияти ҳақида маълум қилгани учун блогер Исроил Тиллабоевга вазир томонидан навбатдан ташқари ноутбук тақдим этилди.

Аввалроқ, Шерзод Шерматов ўқитувчилар орасидан #zamonamiz_qahramonlari’ни топиб, уларни элга танитган исталган касб эгасига ҳар икки ҳафтада биттадан ноутбук беришни маълум қилганди.

988
0