• 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Ҳодисалар 7 феврал 2023

Намангандаги хонадонларнинг бирида портлаш содир бўлди — жароҳатланганлар бор

Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, прокуратура ҳамда "Ҳудудгазтаъминоти" ходимлари жалб қилинган.

435
0
Namanganliklar.uz

ФВВ Матбуот хизматининг хабар қилишича, бугун, 7 февраль куни соат 07:30 ларда Наманган вилояти Косонсой тумани "Нуробод" МФЙ Навбаҳор кўчаси рақамсиз яшаш уйида, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. 

Чақнаш оқибатида 4 нафар фуқаро тан жароҳатини олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Айни вақтда чақнаш оқибатлари бартараф этилмоқда.

Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, прокуратура ҳамда "Ҳудудгазтаъминоти" ходимлари чиқишган.

435
0