• 12 115 сўм
    40.69
  • 14 261 сўм
    41.86
  • 162 сўм
    1.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 115 сўм
    40.69
  • 14 261 сўм
    41.86
  • 162 сўм
    1.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 1 август 2022

Наманганда фуқаролар уй-жой қуриш учун "Гаистонтепа" тарихий обидасини вайрон қилди

Тарихий объектга етказилган зарар 80 миллиард сўмни ташкил этди.

1295
0
Маданий мерос агентлиги

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида маҳаллий аҳоли Гаистонтепа археологик ёдгорлигини вайрон қилди, деб хабар бермоқда Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати. Текширувлар давомида мутасаддилар томонидан фуқароларга мазкур ҳудудда турар-жой бинолари қуришга рухсат берилгани маълум бўлди.

Жумладан, вилоят кадастр ва қурилиш бошқармаси бошлиқлари томонидан ёдгорлик ҳужжатлари ер участкалари беришни кўриб чиқиш комиссиясига қонунга хилоф равишда топширилиб, натижада уй қуриш учун ҳудуд ажратилган.

Оқибатда, "Гаистонтепа" археология ёдгорлиги 2020-2021 йиллар давомида фуқаро З.М. томонидан бузиб ташланиб, ўрнига уй-жой қурилган. Натижада тарихий объектга 80 млрд сўм жиддий зарар етказилган.

Текширув натижаларига кўра жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1295
0